Привет, Гость!
На главную
Вход
Загрузка...
Зарбулмасалхо панду насихатхо аз бузургон
Дӯстро дар ҳангоми сахтӣ озмоиш кун!
Библиотека | Китобхои Мактаби / Книги школникам
1 2 3 ... 7 >>

МАВОДИ АТТЕСТATСИЯИ ХАТМ A3 ФАННИ 9-синф Узбек тили (Баёнлар матни)

Тэги:маводи аттестatсияи хатм a3 фанни9 синф узбек тили баёнлар матни 2018 | маводи аттестatсияи хатм a3 фанни забони модари накли хатти барои синфи 9 2018 | имтихонои синфи 9 | имтихони синфи 9 2018 | имтихони синфи 9 2018 | тест аз фанни алгебра барои синфи 9 2018 | тест аз фанни география барои синфи 9 2018 | тест аз фанни таърихи халки точик барои синфи 9 | забони точии синфи 9 | саволхои тести аз фанни таърихи халки точик | бо чавобхои дуруст | калиди атестатсияи синфи 9 бо вариантхои дурст | шпаргалкаи атастатсияи 2018 синфи 9
Добавил:Admin (26.04.2018 / 11:17)
Рейтинг:rating 426 article (0)
Прочтений:794
Комментарии:0
МАВОДИ АТТЕСТATСИЯИ ХАТМ A3 ФАННИ Забони модари накли хатти 2018 , МАВОДИ АТТЕСТATСИЯИ ХАТМ A3 ФАННИ забони модари накли хатти БАРОИ СИНФИ 9 2018,имтихонои синфи 9 ,имтихони синфи 9 2018 ,имтихони синфи 9 2018, тест аз фанни алгебра барои синфи 9 2018, тест аз фанни география барои синфи 9 2018, тест аз фанни таърихи халки точик барои синфи 9,забони точии синфи 9, саволхои тести аз фанни таърихи халки точик,бо чавобхои дуруст,калиди атестатсияи синфи 9 бо вариантхои дурст, шпаргалкаи атастатсияи 2018 синфи 9

Маводи аттестатсияи хатм барои синфҳои 9-и таълимашон бо забонҳои тоҷикӣ, русӣ ва ӯзбекй дар муассисаҳои таҳсилоти умумии Ҷумҳурии Тоҷикистон


СУВ - ҲАЁТ МАНБАИ
Албатта, инсон ҳаёт экан, сувсиз яшай олмайди. Сув инсон ҳаётида ҳар кунлик талабот манбаи ҳисобланиб, бошқа ғизоларга қарагнда кӯпроқ истеъмол қилинади. Шунинг учун инсон ҳаётини сувсиз тасаввур этиш мумкин эмас. Инсон ҳаётда, сувдан турли хил мақсадларда фойдаланади. Биринчидан сув инсон организми учун ғизо ҳисобланса, иккинчидан инсон тозалиги ва саломатлиги учун муҳим ӯрин тутади.
Тиб олимларининг айтишича тоза ва ширин ичимлик сувдан фойдаланиш инсон саломатлиги учун зарур бӯлиб, турли касалликлар олдини олиш в а даволашда қӯл келар экан. Шу билан биргаликда сув инсон саломатлиги ҳамда гигиенасини таъминлаш, атроф- муҳитнинг тозалиги ва ҳаркунлик талабот манбаи ҳисобланади.
Бугунги кунда ер юзи аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш энг муҳим муаммолардан бири бӯлиб келмокда. Бизга маълумки, бундай муаммолар аҳолининг кӯпайиши натижасида, илму техниканинг ривожланиши, бекор ерларни ӯзлаштириш, ҳамда инсон фаолияти доирасининг кенгайиши натижасида вужудга келади. Шу билан биргаликда оғир экологик вазият ҳам жиддий хатарнинг пайдо бӯлишига сабаб бӯлмокда. Олимлар фан ва техниканинг ӯсиши ҳамда экологик вазиятни ҳисобга олиб, яқин йилларда дунё аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш биринчи даражали муаммолардан бири бӯлмокда деган хулосага келмокдалар. Шундай экан, бугунги кунда тоза ичимлик сув захиралари қадрига етишимиз зарур ва ҳар бир сув қатрасидан унумли фодаланишимиз лозим, ҳамда сувни атроф-муҳитни ифлос этаётган саноат корхоналари чиқиндиларидан сақлашимиз зарурдир. Айтиш ӯринлидирки, 2003-йилни Бирлашган миллатлар ташкилоти ташаббуси билан тоза сув йили деб эълон қилинди. Жамиятнинг ҳар бир кишиси бу хайрли ишда заррача бӯлса ҳам, ӯз улушини қӯшиши унинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Бошланган бу иш қӯллаб- қувватлашга арзийдиган ишдир, чунки ҳозирги кунларда тоз ичимлик сувининг ифлосланиши натижасида ер юзи аҳолисининг жуда кӯп қисми турли хил касалликларга чалинмоқда. Бу ҳолат жамият саломатлигини сакдашда хатар туғдирмокда.
Тожикистон тоза сув захиралари бӯйича дунё давлатлари орасида учинчи ӯринни эгаллайди. Тожикистондаги сув захиралари ундаги осмон ӯпар тоғлардан бошланиб, таркиби минералларга бойлиги ва шифобахшлик хусусияти билан ажралиб туради. Шу билан биргаликда Тожикистон ер остидан қайнаб чиқаётган булоқларга ҳам бой бӯлиб, бу шифобахш сувлари билан турли касалликларни даволашда катта аҳамиятга эгадир.
Ӯлканинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларини баланд кӯтариш, қишлоқ хӯжалиги, айниқса, деҳқончиликни ривожлантиришда, шунингдек деҳқон хӯжаликларини сув билан таъминлаш ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Деҳқон ишининг баракати сувнинг фаровонлигига боғлиқ бӯлиб, у эккан мевали дарахтлар, полиз экинларининг сувга қониқиши халқимиз дастурхонининг тӯкин-сочинлигидан дарак беради. Бу иш аҳолининг яшаш шароитини янада яхшироқ йӯлга қуйиш учун аҳамиятлидир.
Шуни қайд этиш зарурки, жумҳуриятимиздаги бу хайрли ишда давлатимиз Президенти Эмомали Раҳмоннинг буюк хизматлари катта бӯлиб, айниқса, қишлоқ аҳолиси яшаш шароитини баланд кӯтариш, улар тирикчилигини яхши йӯлга қӯйиш, хусусан, қишлоқ хӯжалиги соҳасини сув билан тӯлиқ таъминлаш ишлари кӯзга кӯринарлидир.
(408 сӯз.)
А.Муллоев, М.Рустамов, «Иншо. ёзиш ҳунари» китобидан.
ҲУНАР -АЁЛ ЗИЙНАТИ
Мамлакатимиз жанубидаги энг чекка ноҳия Носир Хусрав номи билан машҳур. Халқи азалдан ҳунарсевар, хусусан, аёлларининг қӯл ҳунари кӯзга кӯринарлидир. Уларнинг жун, ипак ва пахтадан тӯқиган кийимлари узоқ-яқин мамлакатларда маълум ва машҳур бӯлиб келган. Пухта ишланган гилам, атлас, беқасам, бахмал, банорас ва бошқалар хушбичим ва гӯзал бӯлиб, уларнинг қӯл санъатидан дарак беради. Ноҳиядаги уй бекаларининг қолин тӯқиш ва каштадӯзлик борасидаги ишларининг таърифи беқиёсдир. Улар ӯзларига хос бу миллий анъаналарни ҳозиргача кӯз қорачиғидай асраб, давом эттириб келмокдалар. Бугунги кунда ҳам ҳар бир хонадонда Носир Хусравлик моҳир аёллар қӯли билан аълосифат тикилиб, уйга алоҳида кӯрк ва гӯзаллик бағишлаётган ашёларни кӯриш мумкин. Пӯпакдор шоҳи рӯмолчалар, устига барг ва гуллар чизилган заррин, ироқи дӯппилар, ранг-баранг иплар билан гулдӯзлик қилинган турли хил матолар, яшил, фируза, ложувард атлас кӯйлаклар, нақшу нигор берилиб, бино деворларига осилган гиламлар, ипак билан тикилиб, ҳошиялари зарланган ёстиқ жилдлари, заррин пешонабандлар, чиройли нимчалару зарли тӯнлар бу санъатнинг ёрқин далилидир.
Оналар қизларига ёшлик чоғларидан кийим-кечак, тӯн ва сӯзана тикиш сирларини ӯргатадилар. Бу
диёрнинг гӯзал қизлари бувилари анъанасини давом эттириб, ӯз севган йигитига муҳаббат рамзи сифатида дастрӯмол, белбоғ такдим этадилар.
- Ҳозир бозор ва магазинлар гиламга тӯлиб-тошиб ётибди. Нақшу нигори ҳам жойида, нархи ҳам арзон. Шундай экан, сизлар бир йил заҳмат чекиб тӯқиган гиламлар неча пул туради?—сӯрайман улардан.
- Асл харидор пулига қарамайди, қӯлда тӯқилган гилам табиий бӯлиб, сунъий гиламдан мутлақо фарқ қилади. Жаҳон бозорида қӯлда тикилган гиламнинг тан нархи жуда баланд- қирқ-эллик минг сомондан кам эмас. Чет эллик сайёҳлар ана шу нархда сотиб оладилар. Улар гиламга эмас, балки бизнинг қизларнинг қӯл ҳунарига ошиқ дейишади улар.
Маҳалламиздаги қизлардан бири зоҳиран кӯримсизгина эди, -суҳбатга қӯшилади Ашургул хола. - Шунинг учун унга муносиб совчи чиқмади. Қиз ҳусни кӯримсизлиги билан ёшларга маъқул эмасди. Бироқ ӯзи тӯқиган гӯзал гилам билан ном чиқарди. Бу қиз тӯқиган гилам жуда нафис ва жилоли бӯлиб, харидорлар диққатини ӯзига тортди. Бадавлат ва чиройли харидор йигитлардан бири гиламни сотиб олишдан аввал унинг тӯқувчиси кимлигини, исми шарифини, манзилини сӯради.
- Нега гиламнинг нархини сӯрамасдан унинг тӯқувчисини сӯраяпсиз? -қизиқиб сӯради гиламфуруш. - Узумини егину богини сӯрама деганлар.
-Менга тӯқилиши ёкди, -деди харидор йигит.
- Маъқул бӯлган бӯлса олинг! -деди сотувчи.
- Бир шарт билан, -деди харидор, -менга гилам тӯқувчининг таърифини келтиринг.
- Тӯқувчиси бир кӯримсиз қиз, кӯришга арзимайди.
-Қизнинг гӯзаллиги унинг тӯқигин гиламида акс этиб турибди. Мен унга ошиқ бӯлиб қолдим, -дейди харидор ва гиламни баланд нархда сотиб олади.
Иккинчи куни ӯша қизникига харидор йигит томонидан совчилар келишади. Қиз чиндан ҳам кӯримсиз, чеҳраси дилтортар эмасди. Ёш йигит совчиларнинг гапига жавобан дейди:
- Қизга менинг кӯзим билан қаранглар.
Кӯп ӯтмай тӯқувчи қиз ӯша йигит хонадонига келин бӯлиб тушди. Ҳозир улар
Скачать txt | fb2
1 2 3 ... 7 >>
На главную
Загрузка...
0 / 9

OkTj.ru тестхо саволу чавоб калиди тестхо шеърхо китобхои Точики tj 2017 2018 Таджикистан Точикистон скачать бесплатно музика видео mp3 сайти точики Худжанд Душанбе Куляб

Statok.net Яндекс.Метрика
© Правообладателям и Соглашения сайта oktj.ru